Лига Кубоги. “Металлург” ўзида “Қизилқум”га ютқазиб қўйди

Ўзбекистон Лига Кубогининг 3-туридан ўрин олган “Металлург” – “Қизилқум” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Бекободда бўлиб ўтган ўйинда меҳмонлар зафар қучишди.

Учашувнинг 6-дақиқасида Ҳумоюн Абдуалиев меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Мана шу гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилиб берди.

Эслатиб ўтамиз, “Металлург” (4 очко) кеча “Бунёдкор”нинг мағлубиятидан кейин плей-офф масаласини ҳал қилиб қўйганди. “Қизилқум” (3) эса гуруҳда қолиб кетди.

Лига Кубоги, 3-тур

“Металлург” – “Қизилқум” 0:1 (0:1, 0:0)
Гол
: 0:1 – 6 Абдуалиев.
“Металлург”: Александр Лобанов, Иброҳим Йўлдошев, Суҳроб Нуруллоев, Музаффаржон Музаффаров, Дониёр Усмонов, Худойшукур Сатторов, Шаҳзодбек Ғофурбеков, Акбаржон Исматуллаев, Сергей Тумасян, Муҳаммад Исаев.
“Қизилқум”: Артем Макосин, Фаррух Жўраев, Ҳумоюн Абдуалимов, Файзулла Қамбаров, Салим Мустафоев, Миржалол Қосимов, Муҳсинжон Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Сардор Жаҳонов, Суҳроб Ярашев.

Фото: t.me/metallurguz

Ўқилган: 1153
Қизилқум Металлург Ўзбекистон. Лига кубоги

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Coca Cola Суперлига. 12-турнинг барча учрашувлари жонли эфирда намойиш этилади
08:34
Coca Cola Суперлига, 7-тур. “Пахтакор” — “Металлург” ўйини бошқа кунга кўчирилди
11:20
Тошкентда Равшан Дўрмонов хотирасига бағишланган турнир бўлиб ўтди
20:33