“Шўртан” сўнгги дақиқалардаги гол эвазига “Динамо”ни енгди

Ўзбекистон Лига Кубогининг 3-туридан ўрин олган “Шўртан” – “Динамо” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ғузорда бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар иродали ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 12-дақиқасида Жасур Ашуров самарқандликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 73-дақиқада Шерзод Темиров мувозанатни тиклади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Холмурод Холмуродов майдон эгаларига ғалаба келтирган голга муаллиф бўлди.

“Шўртан” очколарини 6тага етказиб олган ҳолда гуруҳда биринчи ўринни эгалади. “Динамо” (6) эса иккинчи ўринни қўлга киритди. Шу тариқа, икки жамоа ҳам кейинги босқичга йўл олишди.

Лига Кубоги, 3-тур

“Шўртан” – “Динамо” 2:1 (0:1, 2:0)
Голлар
: 0:1 – 12 Ашуров, 1:1 – 73 Темиров, 2:1 – 90+4 Холмуродов.
“Шўртан”: Акмал Раҳимов, Ҳасанбой Эргашев, Холмурод Холмуродов, Олимжон Каримов, Сирожиддин Раҳматуллаев, Маъруфхон Муродов, Акром Баҳромов, Юсуф Бўриев, Самандар Шодмонов, Фарҳод Номозов, Шерзод Темиров

“Динамо”: Шоҳруҳ Раимов, Азим Тиллаев, Ҳакимхон Аламхонов, Аббос Шодмонов, Сирож Ҳамроев, Комил Шарофутдинов, Обиджон Ҳакимов, Феруз Саидов, Анвар Муродов, Шарофиддин Шобиров, Жасур Ашуров
Огоҳлантиришлар: Рахматуллаев (35), Кармов (45), Бойсариев (85).

Ўқилган: 2406
Динамо Самарқанд Ўзбекистон. Лига кубоги Шўртан

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

U-21 Биринчилиги. Бугунги иккита ўйинда ҳам дуранг натижа қайд этилди
22:31
Рустам Шоабдураҳмонов: Ольга Забелинскаянинг маҳорат сабоқларида мен ҳам қатнашган бўлар эдим
03:18
Миллий терма жамоа учрашувлари пайти стадионда егулик ва ичимликлар савдоси йўлга қўйилади
08:22