Африка Кубоги. Сенегал чорак финалда, Марокаш эса мусобақани тарк этди

Африка Миллатлар Кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган иккита ўйин бўлиб ўтди.

Марокаш терма жамоаси кутилмаганда Бенин тўсиғидан ўта олмади. Асосий ва қўшимча вақтда ғолиб номи аниқланмагач, пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Футбол лотореясида омад бенинликларга кулиб боқди.

Яна бир баҳсда Сенегал термаси Уганда билан кураш олиб борди. Садио Маненинг ягона голи сенегалликларни чорак финалга олиб чиқди.

Африка Кубоги, 1/8 финал

Марокаш – Бенин 1:1 (0:0, 1:1, 0:0, 0:0), пенальти - 1:4

Голлар: 0:1 – 53 Адилью, 1:1 – 75 Эн-Несири.

Марокаш – Буну, Саисс, да Кошта, Хакими, Бельханда (Буфаль, 59), Буссуфа, Эл-Аҳмади (Фажр, 107), Зиеш, Амрабат (Идрисси, 88), Дирар (Мазровий, 74), Эн-Несири.

Бенин – Аллагбе, Адилью, Вердон, Аденон, Имору, Сессеньон, Адеоти, Доссу (Анаан, 87), Сейбу, Суку (Джигла, 69), Поте (Д'Альмеда, 108).

Огоҳлантиришлар: Аденон (41), Суку (51), Идрисси (90), Эл-Аҳмади (100), Сейбу (105), Анаан (106).

Четалтиш: Аденон (97).


Уганда – Сенегал 0:1 (0:1, 0:0)

Гол: 0:1 – 15 Мане.

Уганда – Оньянго, Валусимби, Мугаби, Джууко, Мийя, Аучо (Катерегга, 77), Вассва (Аваньи, 18), Азира, Кадду (Кьямбадде, 57), Окви, Абду.

Сенегал – Гомис, Кулибали, Гассама, Сабали, Куяте, Ндиайе, Гуйе, Мане, Севе (Диатта, 69), Сарр (Кейта Бальде, 81), Ньянг (Дианье, 85).

Огоҳлантиришлар: Оньянго (5), Окви (8), Ндиайе (11), Аучо (31), Кулибали (70).

Ўқилган: 2090
Африка Кубоги Марокаш термаси Сенегал термаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

УЕФА президенти: Қачон бу тўхтайди, уни ҳеч ким билмайди
19:34
Вадим Абрамов: Бир-биридан фарқ қиладиган 2 хил таймлар гувоҳига айландик
09:08
Испания чемпионати, 17-тур. "Реал" Мадрид – "Сельта" 2:0
07:29