Лига Кубоги. “АГМК” голларга бой бўлган баҳсда “Бунёдкор”ни мағлуб этди ва плей-оффга йўл олди

Ўзбекистон Лига Кубогининг 3-туридан ўрин олган “АГМК” – “Бунёдкор” учрашуви ўз ниҳоясига етди. ОКМК стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар ғалабани қўлга киритишди.

Голларга бой бўлган баҳсда мезбонлар сафида Бобурбек Йўлдошев, Миржамол Қосимов, Зафар Полвонов ва Санъат Шиховлар ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйган бўлишса, “қалдирғочлар” сафида Санжар Риҳсибоев, Хуршид Ғиёсов ва Миржаҳон Мираҳмадов гол уришди.

Шу тариқа, Миржалол Қосимов шогирдлари 7 очко тўплаган ҳолда кейинги босқичга йўл олишди, “Бунёдкор” эса гуруҳда қолиб кетди.

Лига Кубоги, 3-тур

“АГМК” – “Бунёдкор” 4:3 (2:1, 2:2)
Голлар
: 1:0 – 7 Йўлдошев, 2:0 – 20 Қосимов, 2:1 – 27 Риҳсибоев, 3:1 – 55 Полвонов, 3:2 – 71, пенальти Ғиёсов, 3:3 – 72 Мираҳмадов, 4:3 – 75 Шихов.

“АГМК”: Суҳроб Султонов, Миржамол Қосимов (Камрон Сайдазимов, 70), Санъат Шихов, Зафар Полвонов (Камрон Абдулҳамидов, 70), Зоҳир Пиримов, Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Акмал Шораҳмедов (Мирғиёс Сулаймонов, 77), Жасур Умаров, Сайдулло Раҳматов, Сардор Раҳмонов, Бобурбек Йўлдошев.

“Бунёдкор”: Элдор Адҳамов, Бобур Фарҳодов, Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Хуршид Ғиёсов, Санжар Қодирқулов, Владислав Нуриев (Валерий Акопов, 66), Санжар Риҳсибоев (Фарруҳ Икромов, 87), Абдулла Абдуллаев, Суҳроб Иззатов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов (Миржаҳон Мираҳмадов, 57).

Огоҳлантиришлар: Раҳмонов 48, Йўлдошев 70.

Фото: t.me/pfcagmk

Ўқилган: 2890
АГМК Бунёдкор Ўзбекистон. Лига кубоги

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Биринчи лига. 19-тур учрашувлари расмийлари
03:09
Про лигада май ойининг энг яхшилари аниқланмоқда
01:26
Coca-Cola Суперлига. “Сурхон” аутсайдер ҳудудни тарк этяпти
09:22