“Реал” клуби ярим ҳимоячиси Лукас Васкес фаолиятини “Арсенал”да давом эттириши мумкин.
AS нашрининг хабар қилишича, томонлар музокаралар олиб боришмоқда. Инглиз клуби Васкес трансфери учун 32 миллион евро ва яна 3 млн миқдорида бонус пули таклиф қилмоқда.
Васкес “Интер”, “Бавария” ва “ПСЖ”дан қизиқиш борлигига қарамай, Лондонга йўл олишни истамоқда.
Ортда қолган мавсум 28 ёшли футболчи Ла Лигада 31 ўйин ўтказиб, 1 гол ва 3та голли узатмага муаллиф бўлди.
“Реал” етакчиси “Арсенал”га ўтиши мумкин
Ўқилган: 3199