"Қўқон-1912" бугундан "Бухоро"га қарши ўйинга тайёргарликни бошлайди

"Қўқон-1912" мураббийлар штаби, "Локомотив" устидан қозонилган ғалабадан сўнг футболчиларга бир кун дам олиш имкониятини беришган эди. 

 

Бугундан футболчиларимиз "Бухоро" жамоаси билан бўладиган лига кубоги ўйинига тайёргарликни бошлашади.

 

Ўзбекистон лига кубогида гуруҳдан чиқиш масаласини муддатидан олдин ҳал қилган "шунқорлар" 7-июль куни ўз майдонларида гуруҳ босқичининг сўнгги тур учрашувини "Бухоро"га қарши ўтказишади. Мураббийларимиз катта эҳтимол билан бу учрашувда яна ёш футболчиларга ўзларини кўрсатиш учун имкон беришади.
"Қўқон-1912" - "Бухоро" учрашуви 7-июль куни , соат 18-00да Қўқондаги "Марказий" стадионида бошланади.

Қўқон-1912 Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Наманганда кечган водий дербисида муроса йўли танланди
20:48
“Насаф” - “Навбаҳор”: Жамоаларнинг либослари ранги маълум
07:11
Соса Соlа Суперлига. Бугун “Бунёдкор” Олмалиқда ўйин ўтказади
09:52