Роббен футболчилик фаолиятини якунлади

"Бавария", "Реал" ва "Челси" клублари собиқ футболчиси Арьен Роббен фаолиятини якунлагинини эълон қилди.

"Мен профессионал футболчилик фаолиятимни якунладим.

Ҳеч қандай шубҳасиз, футболчилик фаолиятимда қабул қилган энг қийин қарор бўлди. Юрак ва ақл тўқнаш келганда қабул қилинган қарор", - дейди 35 ёшли голландиялик футболчи.

Роббен "Гронинген", "ПСВ", "Челси", "Реал" ва "Бавария" клубларида тўп сурган. Бутун фаолияти давомида футболчи 29 та совринни қўлга киритган.

8 маротаба Арьен Германия чемпиони, "Челси" клуби билан икки маротаба Англия чемпиони ва бир маротабадан "Реал"да Испания, "ПСВ"да Голландия чемпиони бўлган.

"Бавария" клуби сафида Роббен 2012/13 мавсумда Европа чемпионлар лигасида зафар қучган ва ҳал қилувчи ўйинда "Боруссия" Дортмунд дарвозасига ғалаба тўпини киритган.

Голландия терма жамоаси сафида Роббен 96 та ўйин ўтказган ва 37 та гол уришга эришди. Терма жамоа билан футболчи жаҳон чемпионатининг 2010 йили кумуш медалларга, 2014 йили эса бронза медалларига эга чиқишган.

Ўқилган: 1651
Бавария

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Пахтакор-2005" Минскда финалга йўл олди
09:21
Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги ўртоқлик учрашувлари Наманган ва Тошкент шаҳарларида ўтказилади
01:58
ЎФАда футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди
07:33