
"Ньюкасл" ҳужумчиси Айосе Перес фаолиятини "Лестер"да давом эттирадиган бўлди.
25 ёшли ҳужумчи "Лестер" билан 4 йиллик шартнома имзолади. "Тулкилар" испан ҳужумчи трансферига 30 миллион фунт (33,4 млн евро) сарфлади. Бу эса клубнинг энг қиммат трансферига айланди.
Маълумот учун, "Ньюкасл" Пересни 2014 йилда 2 миллион евро эвазига сотиб олган эди.
Жорий мавсумда Перес "ҳаккалар" либосида 41та учрашувда майдонга тушган ва 13 маротаба тўп киритди.