Лига кубоги. “Пахтакор” сафарда “Бухоро”ни енгди. Плей-офф масаласи Тошкент дербисида ҳал бўлади

Ўзбекистон Лига кубогининг 2-туридан ўрин олган “Бухоро” – “Пахтакор” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Бухорода бўлиб ўтган ўйинда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 42-дақиқасида Фаррух Сайфиевнинг чап қанотдан жарима майдонига оширган тўпини Ҳумоюн Иминов яқин масофадан дарвозага йўллаб тошкентликларни олдинга олиб чиқди.

71-дақиақда Сардор Собирхўжаев ва Сайфиев ижросидаги ажойиб ҳужумдан сўнг дарвозабон қайтарган тўпни Игорь Сергеев бўш қолган дарвозага аниқ йўллади. Ўйин якунланиши арафасида Андрей Сидоров ҳисобни қисқартиришга эришди

В гуруҳидаи ҳолат қуйидагича тус олди: 1. “Қўқон-1912” (6 очко); 2. “Пахтакор” (3); 3. “Локомотив” (3); 4. “Бухоро” (0).

Шу тариқа, “Бухоро” мусобақани муддатидан аввал тарк этадиган бўлди. “Қўқон” плей-офф масаласини ҳал қилиб қўйган бўлса, иккинчи йўлланма сўнгги турда Пойтахт жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳал бўлади.

Лига кубоги, 2-тур

“Бухоро” – “Пахтакор” 1:2 (0:1, 1:1)
Голлар
: 0:1 – 42 Иминов, 0:2 – 71 Сергеев, 1:2 – 89 Сидоров.

“Бухоро”: Раҳмижон Давронов, Азамат Исроилов, Миржалол Жумаев, Саламат Қуттибоев, Асадбек Собиржонов, Жалолиддин Убайдуллаев, Беҳруз Шодмонов, Роббим Ҳасанов, Эргаш Исмоилов, Жаҳонгир Абдумўминов (Анваржон Жўраев, 61), Достон Ибрагимов (Андрей Сидоров, 73).

“Пахтакор”: Санжар Қувватов, Хожиакбар Алижонов, Шерзод Аъзамов (Егор Кримец, 58), Марко Симич (с), Фарруҳ Сайфиев, Жаҳонгир Аҳмадов (Одилжон Ҳамробеков, 30), Владимир Козак (Ҳумоюнмирзо Иминов, 23), Сардор Собирхўжаев, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, Марат Бикмаев, Игорь Сергеев

Огоҳлантиришлар: Абдумўминов 44, Алижонов 45, Ҳасанов 45, Жўраев 83.

Бухоро Пахтакор Ўзбекистон. Лига кубоги
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Динамо” ўзида “Сурхон” дарвозасига жавобсиз бешта гол урди
19:55
Александр Хомяков "Динамо"дан учралган мағлубиятга изоҳ берди
14:59
“Машъал” Муборакда “Андижон”га мағлуб бўлди, “Шўртан”да дуранг
21:12