
Ўзбекистон Лига кубогининг 2-туридан ўрин олган “Андижон” – “Насаф” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Андижонда бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.
Учрашувдаги ягона гол ўйин якунланиши арафасида киритилди, асосий вақтнинг сўнгги дақиқасида белгиланган пенальтини Дилшод Раҳматуллаев аниқ амалга оширди ва андижонликларга ғалаба олиб келди.
Шу тариқа, “Андижон” очколарини 6тага етказиб олган ҳолда гуруҳ пешқадамига айланди. “Насаф” (3) эса иккинчи ўринда қолди.
Лига Кубоги, 2-тур
“Андижон” – “Насаф” 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 90, пенальти Раҳматуллаев.
“Андижон”: 30. Акмал Ортиқов, 3. Бобир Аманов, 6. Иброҳим Отахонов, 8. Фарҳод Бекмуратов, 9. Сардор Сулаймонов (10. Шаҳзод Убайдуллаев, 69), 17. Абдуллоҳ Олимов, 18. Дилшод Раҳматуллаев, 24. Дониёр Исмоилов (23. Абдураҳмон Абдулҳақов, 57), 27. Усмонали Исмоналиев, 33. Дониёр Абдуманнопов (4. Фарҳод Мираҳматов, 88), 89. Бобир Акбаров.
“Насаф”: 21. Машхур Маҳамаджонов, 2. Сардор Садуллаев, 4. Хусниддин Алиқулов, 15. Жўрабек Маннонов, 17. Дониёр Нарзуллаев (9. Ҳумоюн Муртазоев, 60), 22. Акмал Мозговой, 27. Ислом Рашидхонов (19. Сардор Абдураимов, 60), 30. Худоёрхон Садуллаев, 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров (5. Ғолиб Ғайбуллаев, 79)