Неймарнинг отаси “Барселона” спорт директори билан учрашади

“Барселона” клуби “ПСЖ” ҳужумчиси Неймарни ортга қайтариш устида ишламоқда.

Esporte Interativo нашрининг хабар қилишича, Неймарнинг отаси ва футболчининг юристи “Барса” директори Андре Кюри билан учрашадилар. Мазкур ходим каталонларнинг Жанубий Америкадаги фаолиятига жавоб беради.

Томонлар келишувга эришишга ишонишмоқда. “ПСЖ” музокараларга Филиппе Коутиньо ёки Усмон Дембеле каби футболчиларни қўшишни истамаяпти ва фақат пул талаб қилмоқда. Таъкидланишича, парижликлар Неймар трансферидан 222 млн евро атрофида ишлаб олишмоқчи.

“ПСЖ” 2017 йилдан айнан шу миқдордаги пулга уни сотиб олганди.

Ўқилган: 1700
Барселона Неймар ПСЖ Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Пепе учун курашаётган “Арсенал”га жиддий рақобатчи пайдо бўлди
12:45
Диего Коста мавсум стартини ўтказиб юбориши мумкин
10:56
Фабрегас: Агар Ла Лига тўхтатилса, "Барселона" клуби ҳақиқий чемпион бўлади
09:39