Тошкентда "Про" дипломи учун ОФК халқаро ўқув-курсларининг бешинчи модули бошланди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимиздаги футбол мураббийларининг малакасини ошириш ва мураббийликни ривожлантириш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келмоқда. ЎФА байроғи остида мураббийларнинг малакасини ошириш бўйича мунтазам семинар ва ўқув курслари ташкил этилмоқда. 
 
1 июль санасидан эътиборан Тошкентда "Про" дипломи учун ОФК халқаро ўқув-курсларининг бешинчи модули старт олди. Ўқув жараёнлари "Чиғатой" спорт базасида олиб борилмоқда. Ўқув курсларини қувайтлик ФИФА ва ОФК инструктори Бадр Аҳмад олиб бормоқда. Унга Ислом Аҳмедов ёрдам бермоқда. Курс менежери Шовкат Имамов. 
 
Қайд этиш жоиз, мазкур ўқув-курсларида 21 нафар мураббий таҳсил олмоқда. Улар қаторида Рўзиқул Бердиев, Улуғбек Бақоев, Жафар Ирисметов, Нўъмон Ҳасанов, Жасур Абдураимов, Ҳамид Актамов каби таниқли мутахассислар ҳам бор. 
 
Бешинчи модуль жорий йилнинг 12 июль санасига қадар давом этади.
Ўқилган: 1328
ОФК фаолиятига доир Семинарлар ва ўқув курслари ЎФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистонлик мутахассислар ОФК қўмиталари аъзолигига тайинланишди
19:52
“Бухоро”нинг янги бош мураббийи ким бўлиши мумкин?
20:16
Вазиятлардан фойдаланмаслик очко йўқотишга олиб келди
04:46