Бразилия термаси Аргентинани мағлуб этиб Копа Америка финалига йўл олди

Америка Кубогининг ярим финалидан ўрин олган Бразилия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз якунига етди. “Минейрао” стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Учрашув кутилганидек майдон эгаларининг ҳужумлари билан бошланди, кетма-кет уринишлар 19-дақиқада ўз самарасини берди. Дани Алвес майдон марказида тўпни қабул қилиб олди ва ҳимоячиларни чиройли тарзда ортда қолдириб, ўнг қанотдаги Роберто Фирминони тўп билан таъминлади, Фирминонинг жарима майдонига узатмасини Габриэл Жезус гол билан якунлади.

Танаффусга қадар ҳар икки жамоада ҳам яна бир қатор имкониятлар юзага келди, бироқ биринчи бўлимда бошқа гол бўлмади. Иккинчи бўлимни ҳам жамоалар фаол бошлашди.

71-дақиқада бразилияликлар қарши ҳужумни голга айлантиришди: Жезус ўз ярим майдонида тўпни қабул қилиб олди ва ҳимоячиларни ортда қолдирган ҳолда жарима майдонига ёриб кириб, ёлғиз турган Фирминога тўпни узатди. Роберто эса бўш қолган дарвозани ишғол қилишда адашмади.

Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва “пантакампионлар” мусобақа финалига йўл олишди. Бразилия ҳал қилувчи баҳсда Чили - Перу учрашуви ғолиби билан ўйнайди.

Америка Кубоги, ярим финал

Бразилия – Аргентина 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 19 Габриэл Жезус, 2:0 – 71 Фирмино.

Бразилия – Алиссон, Тиаго Силва, Маркиньос (Миранда, 64), Алекс Сандро, Дани Алвес, Каземиро, Артур, Коутиньо, Фирмино, Габриэл Жезус (Аллан, 80), Эвертон (Виллиан, 46).

Аргентина – Армани, Фойт, Тальяфико (Дибала, 85), Отаменди, Акунья (Ди Мария, 59), де Пауль (Ло Чельсо, 67), Паредес, Пеццелья, Агуэро, Мартинес, Месси.

Огоҳлантиришлар: Тальяфико (9), Акунья (40), Дани Алвес (40), Фойт (56), Мартинес (58), Аллан (82).

***

Жезуснинг голини томоша қилинг:

Ўқилган: 2852
Америка Кубоги Аргентина термаси Бразилия терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашувини япониялик ҳакамлар бошқаради
16:58
Олимпия терма жамоамиз Жанубий Кореяга қарши баҳсдан аввал сўнгги машғулотини ўтказди
07:07
Роналдо: ЖЧ-2002 финали олдидан ухламаганман, Париждаги финал такрорланишидан қўрққандим
21:39