"Барселона" клубини кучайтирадиган 5 та футболчи

"Барселона" клубининг 2018/19 мавсумидаги натижаларини ёмон ҳам, яхши ҳам деб бўлмайди. Ҳа Примерода ишончли ғалаба қўлга киритилди, бироқ Европа чемпионлар лигаси ярим финалида бўлажак чемпион "Ливерпуль" уларни таслим қилишди.  Испания кубогида эса кутилмаганда "Валенсия" клуби устун келди. Мухлисларнинг норозиликлар бор ва уларни тушунса бўлади.

Узоқ йилладан буён "Барса" ЕЧЛ олтин медалисиз қолмоқда, "Реал" эса кетма-кет уч маротаба кубокни баланд кўтарди. Ҳаттоки Фелиппе Коутиньо ва Усмон Дембеленинг қимматбахо трансфери ҳам ҳеч қандай ёрдам бера олмади.

5. Маттейс де Лигт

"Аякс" клуби айнан унинг ёрдами билан Европа чемпионлар лигасининг ярим финалига етиб келди. Ушбу ўйинчи Голландиянинг йил ўйинчиси деб тан олинди. Ҳозир ҳимоячини барча гранд клублар - "ПСЖ", "Ювентус", "Бавария", "Манчестер Юнайтед" ... ҳатто "Реал" ҳам қизиқмоқда.

19 ёшли ҳимоячи ҳайратланарли пишиқлик ва етакчилик маҳорати билан барчани лол қолдирмоқда. Айни каталонияликларга мос келадиган футболчи.

4. Хуниор Фирпо

"Бетис" клубининг 23 ёшли юлдузи Хуниор Фирпо Европанинг истеъдодли ёш чап қанот ҳимоячиси ҳисобланади. Испаниялик футболчи ўтган мавсумда ажойиб ўйини билан "Барселона" клуби қизиқишига тушиб қолди, Хорди Альба ҳам 30 га қараб кетмоқда, алмаштириш ҳақида ўйлаш керак.

3. Виллиан

Виллиан – Европа футболидаги энг барқарор ярим ҳимоячиларидан бири саналади. Бошқалар билан таққослаганда у кўп нарса талаб қилмайдиган футболчи ва тайёр ажойиб резюмега эга номзод. Малком ўзининг ўрнини топа олмаётган паллада унинг номзоди айни муддао.

Ҳа бразилиялик футболчи 30 га кирган, бироқ у юқори савияда тезлик ва техникани йўқотмаган ҳолатда ўйнашда давом этмоқда.

2. Антуан Гризманн

Гризманн "Барселона" клубини тарк этиши ҳақида эълон қилганидан кейин "Барселона" клубини уни сотиб оладиган ягона номзод сифатида айтишди. Жаҳон чемпиони бир неча йилдан буён юқори сифатли барқарор ўйин намойиш қилмоқда ва барчага ёқмоқда.

Истаган чизиқда ўйнай оладиган Гризманн, "Барселона" клубида ўзини ўз уйидагидай сезади. Коутиньо ва Дембеле мослашиши учун вақт керак бўлса, ҳозир Каталонияга тайёр юлдуз керак.

1. Кристиан Эриксен

"Тоттенхэм" клуби сафида бир неча йиллардан буён дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири тўп суриб келмоқда. Мавсум охирида Эриксен "Тоттенхэм" сафидан кетишни режа қилгани ҳақида эълон қилди.

Даниялик футболчи Лондонда 2013 йилдан буён юқори суратда барқарор ўйин кўрсатиб келмоқда. У ижодкор, ишончли ва стандартларда жуда ҳам керакли. Унинг фойдали пасларда ўртача кўрсаткичи 2,5 ни ташкил қилади. У билан "Барса" кучли бўлиши аниқ.

Антуан Гризманн Барселона Кристиан Эриксен Маттейс де Лигт Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Серхио Рамос: Фати – ўзига ҳос тезликка эга ажойиб футболчи
11:00
Жерар Пике: "Барселона"га Неймарни сотиб олишига кўмак бериш учун келишув шартларимизни қайта кўриб чиқишни таклиф қилдик
07:16
"Янги Пуйоль" "Барселона" нигоҳида
01:47