Хавьер Тебас: Неймарнинг Ла Лигага қайтмаслигини истар эдим. Имиджимизни йўқотгим келмайди

Ла Лига президенти Хавьер Тебас "ПСЖ" клуби ҳужумчиси Неймарнинг Испания чемпионатига қайтиши ҳақида гапириб ўтди.

"Неймарнинг Ла Лигага қайтмаслигини истар эдим. У ҳавас қиладиган футболчи эмас. Неймар ажойиб ўйинчи бўлиши мумкин, бироқ биз тарғиб қиладиган қадриятлар олдида унинг ҳаракатлари намуна бўла олмайди.

Биз Ла Лигага дунёнинг энг кучли футболчиларини жалб қилмоқчимиз, аммо Неймарнинг ўзини тутиши бизнинг мусобақага тўғри келмайди. Биз жуда ҳам кўп меҳнат қилганмиз ва имиджимизни йўқотмоқчи эмасмиз", - дейди Тебас.

Аввалги хабарларга кўра, бразилиялик футболчи "Барселона" клуби билан шартнома имзолади ва Америка Кубоги якунига етганидан сўнг Каталония клуби сафига қайтади.

Ўқилган: 2859
Барселона Испания чемпионати Неймар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

2019 йилда трансфер нархи энг кўп ўсган футболчилар рўйхати эълон қилинди
21:24
"Машъал" ўзида "Қизилқум" билан дуранг ўйнади
17:52
Футзал. “Насаф” йирик ғалабага эришди ва бошқа натижалар
18:46