Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғин бошлади

Октябрь ойида бўлиши режалаштирилган футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳсларига ҳозирлик жараёнини бошлаш мақсадида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1-26 июль кунлари йиғин ўтказади.

Бугундан терма жамоамиз вакиллари йиғинни бошлашди. Машғулотлар кунига 2 маҳалдан “Бунёдкор” академияси залида олиб борилмоқда. Терма жамоа ўзагини шакллантириш ҳамда футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган футзалчилар ҳаракатларини кўздан кечириш мақсадида бош мураббий Баҳодир Аҳмедов ушбу йиғинда 18 нафар футзалчини синаб кўрмоқда.

Қуйида бугунги машғулот жараёнидан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин: 













Ўқилган: 1775
Футзал. Ўзбекистон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Англия терма жамоасининг Миллатлар кубоги финал босқичи учун кенгайтирилган таркиби маълум бўлди
02:33
Умид Аҳмаджонов "Соғлом авлод" стадионидаги мавсумнинг очилишида қатнашди
11:25
Европа Чемпионлар лигаси, 2-тур. "Маккаби" – ПСЖ 1:3
09:03