Жанубий Кореянинг 18-тур учрашувлари давом этмоқда.
"Сеул" клуби ўз майдонида "Улсан Хёндэ"га қарши баҳс юритди. Турнир жадвалида ёнма-ён боришаётган жамоалар ўртасидаги баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилди.
Эътиборлиси шундаки, учрашувда ҳамюртимиз Икром Алибоев чиройли тарзда гол киритди.
Мазкур дуранг натижадан сўнг "Сеул" 38 очко билан 2-ўринда бормоқда.
К-Лига, 18-тур
"Сеул" - "Улсан Хёндэ" 2:2 (2:1, 0:1)
Голлар: 0:1 - 9 Ким Тэ Ҳван 1:1 - 41 Алибоев, 2:1 - 44 Пак Тон Чин 2:2 - 90 Ким Бо Гён.