Андрей Шипилов: Дуранг натижа ўйинга мос бўлди

АГМК – “Металлург” (1:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Андрей Шипилов ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

 

- Мазкур учрашув олдидан ҳар иккала жамоанинг мусобақа жадвалида эгаллаб турган ўрни ҳавас қиларлик даражада эмасди. Шу боисдан ҳам ўйин жуда принципиал характерга эга эди. Биринчи таймни биз жуда яхши ўтказдик. Тўп назоратида устунликка эга бўлдик. Жамоа етакчиси Сервер Жепаров жуда чиройли гол киритди. Биринчи бўлимни бой берган мезбонларнинг босимни ошириши кутилган ҳол эди. Олмалиқликларда тайм бошидаёқ ҳисобни тенглаштириш учун қулай вазият бўлди. Бизнинг ҳимоячиларимиз босим туфайли ўз дарвозамизга пенальти олиб келишди. Александр Лобанов ажойиб сейви билан бу вазиятда жамоамизни голдан қутқарди. Лекин майдон эгалари яна тўрт бешта голлик вазиятларга эга бўлиб, улардан биттасидан фойдаланишди. Дуранг натижа ўйинга мос бўлди, дейди мутахассис

Ўқилган: 2054
Андрей Шипилов Металлург Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

А Про-лигада 8-тур учрашувлари бўлиб ўтди
04:30
Футзал. 8-тур баҳслари Фарғонада бўлиб ўтади
02:15
Футболчилар якка ҳолда машғулотни давом эттиришмоқда
05:35