"Навбаҳор" Деян Журжевич қўл остидаги дастлабки ўйинда ғалаба қозонди

Ўзбекистон Суперлигаси 13-турида "Навбаҳор" футболчилари "Қизилқум" клуби меҳмони бўлди.

 

Учрашувда дастлаб Ариагнер Смит 27-дақиқада ҳисобни очди.

 

Иккинчи бўлимда наманганликлар кўпроқ ҳужумлар ташкил қилди. Натижада, 71 ва 79-дақиқаларда Александр Касьян томонидан киритилган голлар "Навбаҳор"нинг ғалабасига хизмат қилди. Шу тариқа, "лочинлар" Деян Журжевич қўл остида илк ўйинда ғалаба қозонди.

 

Суперлига 13-тур

"Қизилқум" - "Навбаҳор" - 1:2

 

Голлар: Ариагнер Смит (27) - Александр Касьян (71, 79)

 

"Қизилқум" - Евгений Черемесин, Эркин Бойдуллаев, Алишер Саноев, Файзулла Қамбаров, Салим Мустофоев, Муҳсин Убайдуллаев, Элдор Бойматов, Элгужа Григиалашвили, Шерали Жўраев, Мақсуд Каримов, Медина Смит.

 

"Навбаҳор" - Ўткир Юсупов, Славко Лукич, Остон Урунов, Иван Соловьёв, Азим Аҳмедов, Александр Касьян, Обид Жўрабоев, Мирзоҳид Ғофуров, Игорь Голбан, Жаҳонгир Меҳмонов, Аббос Ғуломов.Навба

 

Фото: t.me/uzpfl

Ўқилган: 1511
Қизилқум Навбаҳор Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Coca Cola Суперлига. 14-тур ўйинлари бошланиш вақтлари маълум
07:25
"Пахтакор" - "Навбаҳор" 2:1
15:20
"Андижон" назорат учрашувида Про-лига клубини мағлубиятга учратди
19:38