"Бунёдкор" сафарда "Динамо"дан устун келди

Coca Cola Суперлигасининг 13-тур учрашувлари старт олди.

 

Самарқанд шаҳрида кечган "Динамо" ҳамда "Бунёдкор" баҳси тенг урашлар остида кечди.

 

"Бунёдкор" меҳмонда тўп сураётган бўлса-да, кўпроқ ҳужумлар ташкил қилди. Бу эса 29-дақиқага келиб ўз самарасини берди. Миржаҳон Мираҳмадов ҳимоячилар томонидан йўл қўйилган хатолардан фойдаланиб ҳисобни очди, - 0:1.

 

Иккинчи бўлимда мезбонлар ҳужумларни ташкил қилишди. Натижада, захирадан сафга қўшилган Санжар Баротов "Бунёдкор"нинг ҳимоячида юзага келган хатолик эвазига мувозанатни тиклади, - 1:1.

 

85-дақиқага келиб эса бош ҳакам "Динамо" дарвозаси томон пенальти белгилади. Бундан эса Хуршид Ғиёсов унумли фойдаланди ва жамоасининг ҳисобда олдинга олиб чиқди, - 1:2.


Суперлига 13-тур

"Динамо" - "Бунёдкор" - 1:2

Голлар: Санжар Баротов (64) - Миржаҳон Мираҳмадов (29), Хуршид Ғиёсов (86, пен)

 

Огоҳлантиришлар: Ҳакимхон Аъламхонов (8) - Суҳроб Иззатов (37)

"Динамо": Ботирали Эргашев, Миркомил Лоқаев, Ҳакимхон Аламхонов, Жасур Азимов, Қадамбой Нурметов, Сардор Эминов, Жасур Ўринов, Ихтиёр Тошпўлатов, Обиджон Ҳакимов, Шоҳруҳ Абдураҳмонов.

"Бунёдкор": Муроджон Зуҳуров, Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Жасур Жалолиддинов, Хуршид Ғиёсов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов, Санжар Қодирқулов, Абдулла Абдуллаев, Суҳроб Иззатов.

Ўқилган: 1834
Бунёдкор Динамо Самарқанд Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"ПСЖ" президенти пора борасидаги ишнинг ёпилиши учун ФИФАга млн евро тўлаган
06:06
“Реал” Истанбулда ғалабага эришди, “ПСЖ” ҳам уч очкога эга бўлди
01:59
“Ливерпуль” – АПЛнинг ушбу мавсумида энг кўп мукофот пулига эга бўлган клуб
14:07