"Рома" ва "Милан" клублари "Тоттенхэм" ҳужумчиси учун курашади

"Тоттенхэм" ҳужумчиси Фернандо Льоренте фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

 

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра, 34 ёшли ҳужумчига "Рома" ҳамда "Милан" клублари қизиқиш билдирмоқда. Испаниялик ҳужумчининг "тақачилар" билан шартномаси 30 июнь куни якунланади. Шундан сўнг у эркин агент сифатида Италияга йўл олиши мумкин.

 

Маълумот учун, Льоренте 2013-2015 йилларда "Ювентус" клуби шарафини ҳимоя қилган.

Милан Рома Трансферлар Фернандо Льоренте
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Ювентус" Манжукични ЕЧЛ қайдномасига киритмаслиги мумкин
15:47
Рибери фаолиятини Италияда давом эттиришга қарор қилди
09:32
"Ювентус" Данилонинг Туринга келганини хабар қилди
17:28