ЎФА раҳбарияти ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқот тарзида матбуот анжумани ташкил этади

Кенг жамоатчиликнинг фикрини ўрганиш, ЎФАнинг кейинги иш режалари билан ўртоқлашиш, қолаверса, ЎФА раҳбарияти билан интервью уюштириш бўйича келиб тушаётган кўплаб сўровларни инобатга олган ҳолда 29 июнь куни очиқ мулоқот тарзида матбуот анжумани ташкил этилади.

Унда барча турдаги оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишлари мумкин бўлади. Мулоқот жараёнида ЎФА вакиллари олиб борилаётган иш жараёни хусусида маълумот беришади. ОАВ вакиллари эса ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этиш имконига эга бўлишади.

Очиқ мулоқот тарзидаги матбуот анжумани 29 июнь куни соат 11:00да ЎФА мажлислар залида бўлиб ўтади. Унга барча турдаги ОАВ ходимларини таклиф этамиз.

ЎФА фаолиятига доир
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон Кубоги. АГМК сафарда “Оқ-тепа”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди
18:55
Сульшер: “МЮ” учун ягона ижобий ҳолат – мавсум якунлангани
15:44
"Бунёдкор" сафарда "Динамо"дан устун келди
17:40