“Рома” ва “Наполи” футболчилар рокировкасини амалга оширишади

“Рома” клуби ҳимоячиси Костас Манолас фаолиятини “Наполи”да давом эттиради, дея хабар қилмоқда журналист Фабрицио Романо.

Манбада таъкидланишича, грециялик футболчининг трансфери “Наполи”га 34 млн еврога тушади. Бироқ римликларга тўланадиган миқдор камроқ бўлади, сабаби келишувга “Наполи” ярим ҳимоячиси Амаду Диавара ҳам киритилади. Унинг трансфери 18 млн еврога баҳоланган.

Манолас “Рома”га 2014 йилнинг ёзида “Олимпиакос”дан ўтган. 27 ёшли футболчи ортда қолган мавсумда А Серияда 27 ўйин ўтказди.

Ўқилган: 1049
Наполи Рома Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Рома” Мхитарянни “Арсенал”дан тўлиқ сотиб олмоқчи
21:37
"Бешиктош" клуби "МЮ" футболчисини қўлга киритмоқчи
10:56
"Манчестер Юнайтед" қишда 80 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин
07:01