Зинедин Зидан: Мен энг яхши ўйинчи бўлиш учун курашганман, тунги клубларга бормаганман

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан футболчилик фаолияти ҳақида гапириб ўтди.

"Мен мактабда жуда қийналганман - ягона истагим футбол ўйнаш эди. Мени ота-онам ҳеч ҳам уришишмаган, лекин мен ўз муносабатларим нотўғри йўлдан кетаётганини билардим.

Бир куни улар менга "Биз сени нима хоҳлашингни билиб турибмиз, майли, истаганингни қилавер ўғлим" дейишди. Ота-онамдан рухсат олгач, боримни бериб машқ қилганман ва шу ҳолатга етишганман.

"Канн" жамоасига келиб қарасам, футболчилар тинмасдан шуғулланишмоқда экан ва мен ҳам ўзимга аҳд қилгандим: "Мен ўзимни футболга бағишлайман!".

Ўшандан кейин тинмадим, энг яхши бўлиш учун ҳаракат қилдим. Мен яхши дам олардим, ҳордиқ чиқарардим. Бар ва тунги клубларга бормасдим. Сув кўп ичиб, зўриқиш машқларини қилардим. Футбол учун машғулотларда боримни бердим, мен ҳар қандай ҳолатда ҳам яхши бўлишим керак эди.

Ота-онам берган рухсатлари учун зўр бўлишим шарт эди. Улар мендан фахрланишларини истардим ва бунга эришганман", - дейди Otro нашри Зидан сўзларини келтириб.

Ўқилган: 1631
Зинедин Зидан

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Роналду коронавирус ҳақида: Коронавирусга тестлар ёлғон маълумот кўрсатмоқда
11:01
"Манчестер Сити" клубининг икки футболчиси коронавирусга чалинди
07:19
"Бунёдкор" Тошкентда "Сурхон"ни енгди, АГМК Бекободда "Металлург"га ютқазиб қўйди
20:54