Давид Сильва "Манчестер Сити"ни қачон тарк этишини маълум қилди

Ярим ҳимоячи Давид Сильва кейинги мавсум "Манчестер Сити" клубидаги сўнггиси эканлигини эълон қилди.

"Бу мавсум охиргиси. Ўн йил менга етарли бўлди. Энг қулай вақт келди. Бошида биз клуб билан икки йиллик шартнома ҳақида гаплашганмиз, лекин мен бу ерда 10 йил бўлиш учун бир йилга имзо чекдим.

Бу бир даврни якунлаб беради. Чиройли яхлит рақам. Мен бошқа жамоа таркибида "Сити"га қарши ўйнашни тасаввур қила олмайман. Шундай экан 10 – етарли.

Биз Европа чемпионлар лигасини юта олмадик, лекин ҳар мавсум ўтган мавсум каби ўтса бунга дарров рози бўлар эдим.

Болалигимда шундай натижаларга эришаман деб ўйламаган эдим, шундай экан ўн йил ичида "Сити" клубида эришган нарсаларимдан кўнглим тўқ.

Фаолиятимни қаерда давом эттиришни билмайман. Хитойда эмас. Фаолиятимни "Лас-Пальмас" клубида якунлашни истар эдим, бироқ футболчи ҳаммаси ўзгаради. Нима бўлишини ким ҳам билар эди", - дейди испаниялик футболчи.

Англия чемпионати Манчестер Сити
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эртадан Тошкентда йиғин бошлайди
17:25
Аёллар миллий терма жамоамиз Непални мағлуб этди
18:01
Германия термасининг Евро-2020 саралаш ўйинлари учун кенгайтирилган таркиби маълум бўлди
21:29