
Бугун, Суперлига дебютанти "Сурхон" клуби мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.
Клубни шу кунга қадар бошқариб келган Андрей Микляев истеъфога чиқарилди.
UFF.uz интернет порталига маълум бўлишича, жамоа раҳбарияти Бахтиёр Ашурматов билан музокараларни олиб бормоқда. Бахтиёр Аъзамович, "Сурхон" бош мураббийлиги учун асосий номзод.
Маълумот учун, Бахтиёр Ашурматов мавсумни "Бухоро" устози сифатида бошлаган. Кейинчалик натижалар қониқарсиз бўлганлиги туфайли ўз хоҳишига биноан истеъфога чиққан эди.