Diario Sport: Неймар "Барселона" билан келишиб олди. У илк таклифни муҳокамасиз қабул қилди

"ПСЖ" клуби ҳужумчиси Неймар "Барселона" жамоасига қайтиш учун яқин турибди.

Бразилиялик футболчи каталонияликлар билан шартнома борасида келишиб олган. Келишув 5 йилга мўлжалланган бўлиб, футболчи йилига 24 млн евро маошг олади. У ҳудди шунча маошни 2017 "ПСЖ" клубига ўтишидан олдин ҳам олган эди. Парижда футболчи йилига 37 млн евро ишламоқда.

Таъкидланишича, футболчи "Барселона" клубининг илк таклифиниёқ қалуб қилган ва муҳокама ҳам қилмаган. Бунга сабаб футболчи Каталонияга қайтмоқчи ва унинг трансфери қимматга тушишини ҳам тушунмоқда.

Бундан ташқари, Неймар "Барселона" клуби билан 26 млн евро бонуслар тўлаб бериши ҳақидаги талабидан ҳам воз кечди. Ушбу пулларни у "ПСЖ" клубидан кетишидан бироз олдин олиши керак эди.

"Реал" клуби ҳам Неймарнинг трансферига қизиқмоқда ва унга яхшироқ молиявий шароит таклиф қилган, бироқ футболчи "Барселона"га қайтишни устун қўйган.

Ўқилган: 2500
Барселона Неймар ПСЖ Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Жозе Моуриньо: Жуда ҳам яхши ўйнамай, уч очко олишни танлайман. Лекин яхши ўйин деганда нимани тушуниш керак?
12:02
Coca Cola Суперлига. 25-тур учрашувлари бошланиш вақтлари
13:33
Гвардиола бир кўрсаткич борасида Моуриньюни ортда қолдирди
11:36