Швеция ва Ирландияда ғалаба ва бошқа натижалар

Евро-2020 саралаш босқичининг 1-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

Швейцария термаси сафарда Грузияга қарши баҳс олиб борди. Стивен Цубер ва Денис Закариянинг голлари меҳмонларга ғалаба олиб келди. 

Гибралтар ўзида Ирландия термасини қабул қилди. Жеффри Хендрикнинг голи ирландларга уч очко келтирди.

Швеция ўзида Руминия билан куч синашди. Робин Куайсон ва Викторларнинг голларига руминлар Клаудиу Кешерюнинг аниқ зарбаси билан жавоб қайтаришди.

Гуруҳнинг бошқа ўйинида Мальта камчилик қолган бўлсада Фарер оролларини мағлубиятга учратди.

Евро-2020 саралаши, 1-тур

D гуруҳи

Грузия – Швейцария 0:2 (0:0, 0:2)

Голлар: 0:1 – 56 Цубер, 0:2 – 80 Закария.

 

Гибралтар – Ирландия 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 – 49 Хендрик.

 

F гуруҳи

Швеция – Руминия 2:1 (2:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 33 Квайсон, 2:0 – 40 Классон, 2:1 – 58 Кешерю.

 

Мальта – Фарер ороллари 2:1 (1:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 13 Нвоко, 2:0 – 77, пенальти Борг, 2:1 – 90+8 Томсен.

Четлатиш: Аджиус (62).

Евро-2020 саралаши
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Испаниянинг навбатдаги ўйинларга чақирилган футболчилари рўйхати эълон қилинди
05:24
Англия ва Францияда йирик ғалаба, Португалия илк турдаёқ очко йўқотди
06:49
Эден Азар: Бельгия 30 очкодан 30 очко олишга интилиши керак
05:01