ОЧЛ. "Гуанчжоу" пенальтилар сериясида "Шандонг Лунэн"ни турнирдан чиқариб юборди. "Кашима" ҳам кейинги босқичга йўл олди

Бугун Осиё Чемпионлар лигасининг 1/8 финалининг жавоб учрашувлари ўтказилди.

Унга кўра, Япониянинг икки клублари "Санфречче Хиросима" ва "Кашима Антлерс" ўзаро куч синашди. Ўйин 3:2 ҳисобида "Санфречче" жамоаси ғалабаси билан якунланди. Бироқ дастлабки ўйинда "Кашима" 1:0 ҳисобида зафар қучган эди. Икки ўйин натижасига кўра, "Кашима Антлерс" кейинги босқичга йўлланма олди.

Иккинчи баҳсда эса Хитойнинг ҳам икки жамоалари тўқнаш келди. "Шандон Лунэн" - "Гуанчжоу Эвергранд" қарама-қаршилигининг асосий вақтларида 3:2 ҳисобида "Лунэн" ғалаба қозонди. Дастлабки ўйинда меҳмонлар ғалаба қозонишган эди. Икки ўйин натижасига кўра, тўплар тенглашди. Қўшимча бўлимлар вақтида ҳам ҳисоблар тенглашди. Натижада, пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Унда "Гуанчжоу" 6:5 ҳисобида зафар қучди ва кейинги босқичга йўлланма олди.

Осиё Чемпионлар лигаси. 1/8 финал

"Шандон Лунэн" - "Гуанчжоу Эвергранд" - 3:2 (пенальтилар серияси: 5:6)

Голлар: Зхоу Хаибин (63), Маруан Феллаини (71), Лиу Жуншуаи (93) - Паулиньо (13, 103)

Дастлабки ўйин: 1:2

"Санфречче Хиросима" - "Кашима Антлерс" - 3:2

Голлар: Инукаи (66, автоголь), Сасаки (72), Патрик (90+6, пен) - Дои (33, 89)
Дастлабки ўйин: 0:1

Осиё Чемпионлар лигаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Шакири "Ливерпуль"ни тарк этиши мумкин
11:44
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 3 та учрашув ўтказади
15:46
Жалолиддин Машарипов: Гуруҳдаги энг шиддатли ўйинларни Саудия Арабистони билан ўтказсак керак
16:17