“Реал” Себальос трансферидан 50 млн евро ишламоқчи. Унга АПЛ грандидан қизиқиш бор

“Реал” клуби ярим ҳимоячиси Дани Себальос ёзги трансфер мавсумида жамоани тарк этадиган кўринади.

Мадридликлар клуби 21 ёшли футболчининг трансферидан 50 миллион евро атрофида пул ишлаб олмоқчи, ўз навбатида Себальоснинг товон пули 500 млн еврони ташкил қилади.

Себальоснинг ўзи ижарага кетишни истамоқда, бироқ жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан унинг хизматларига муҳтож эмас ва футболчини сотиб олиш ҳуқуқсиз трансфер қилиш тарафдори.

Себальосни қўлга киритишга “Тоттенхэм” энг яқин клуб бўлиб турибди. Шунингдек, унга “Милан”дан ҳам қизиқиш бор.

Ўқилган: 1392
Реал Мадрид Тоттенхэм Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Рома” Тома Лемарга қизиқиш билдирмоқда
19:41
“ПСЖ” Погба учун курашда “Реал”ни ортда қолдирмоқда
14:28
Расман! Хаким Зиеш “Челси” футболчисига айланди
19:32