Луи ван Гал: Неймар ва Месси жамоавий ўйинчилар сифатида менга ёқмайди

"Барселона" клубининг собиқ бош мураббийи Луи ван Гал ҳужумчилар Лионель Месси ва Неймар ҳақида фикр билдириб ўтди.

- "Барселона" клубига назар ташланг. Улар сўнгги 5 йил ичида таркибида дунёдаги энг зўр футболчиси бўла туриб неччи маротаба Европа чемпионлар лигасида ғалаба қозонишди? "ПСЖ" клубидаги Неймарга қаранг. У нечи маротаба ЕЧЛ да ютди? Неймар ва Месси менга индивидуал қобилиятлари ёқади, бироқ жамоавий ўйинчилар сифатида эмас. Бир неча одам бирга ўйнайдиган ўйинларда жамоавий ўйинчи анча муҳим аҳамият касб этади.

- Бу "Барселона" клуби Мессининг якка маҳоратлари эвазига ЕЧЛ да бошқа зафар қучмайди деганими?

- Мен "Барселона" клубининг кийим алмаштириш хонасида, машғулотларида бўлмайман. Муҳокама қила олмайман. Менга Месси алоҳида ўйинчи сифатида ёқади. У якка маҳорати энг зўр бўлган футболчи, шунинг учун ҳам унинг кўрсаткичлари ажойиб. Менга бу ёқади!

Лекин нима сабабдан сўнгги 5 йил ичида ЕЧЛ да ғолиб бўлишмаяпти? Сардор сифатида сен аввало нима сабабдан еврокубокларда ғолиблик йўқлигини ўзингдан сўрашинг керак. "Барса" ажойиб таркибга эга.  Ракитич, Коутиньо, Альба, тер Стеген, Видаль – ёмон футболчи деб бўлмайди. Ўйлайманки, Месси ҳам "Барселона" клубида бўлаётган вазиятга жавобгар. Нафақат мураббий. Ўйинчилар ҳам жамоанинг натижаларига жавобгар саналишади, - дейди ван Гал.

Барселона Европа Чемпионлар лигаси Лионель Месси Неймар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Де Росси МЛСда тўп суриши мумкин
12:57
Ибрагимович МЛС тарихидаги энг кўп маош олувчи футболчига айланади
14:33
Кеча Парижда Мбаппе билан учрашган Пеле шифохонага ётқизилди
11:15