Ван Гал Гвардиоланинг "Манчестер Сити"даги асосий ютуғини айтди

"Аякс", "Барселона", "Бавария", "Манчестер Юнайтед" клублари ва Голландия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Луи ван Гал "Манчестер Сити" устози Пеп Гвардиоланинг ютуқлари ҳақида гапириб ўтди.

"Гвардиоланинг "Манчестер Сити" клубидаги ютуғи – бу мухлисларни хурсанд қиладиган ҳужумкор футбол. Бу услуб "Аякс"нинг футболига ўхшайди, лекин "Сити"нинг ўйини яхшироқ қурилган. Гвардиола тартибли одам, унинг ўйинчилари эса унинг фикрини майдонда рўёбга чиқаради. Икки йил ичида у ўзининг ҳужумкор футболи билан Англиядаги барча совринларни қўлги киритди. Ажойиб натижа. Энди унинг асосий мақсади – Европа чемпионлар лигасида зафар қучиш", - дейд ван Гал.

Ўтган мавсум "Манчестер Сити" клуби Англия чемпионатида ғолиб бўлди ҳамда Англия кубоги ва Англия лига кубогида зафар қучди.

Манчестер Сити Хосеп Гвардиола
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Тарихда шу кун" лойиҳаси. 2013 йилнинг худди шу куни Алекс Фергюсон "Манчестер Юнайтед"даги сўнгги ўйинни ўтказган
08:57
Расман! “Вулверхэмптон” клуби “Реал” ҳимоячисини ижарага олди
18:43
Кутроне АПЛ клубига ўтишга яқин турибди
13:57