
Ўзбекистон чемпионатининг 12-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Бунёдкор" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Термизда бўлиб ўтган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.
Учрашувнинг 19-дақиақсида Ҳусниддин Ғофуров узоқ масофадан зарба йўллаб ҳисобни очган бўлса, 40-дақиқада Владимир Бубанья жамоасининг иккинчи голини урди.
Қолган вақтда меҳмонлар ҳарчанд уринишмасин ҳисобни ўзгартира олишмади.
Шу тариқа, "Сурхон" очколарини 21тага етказиб олган ҳолда учинчи ўринга кўтарилиб олди. "Бунёдкор" (18) эса тўртинчи поғонага тушиб кетди.
Соса Соla Суперлига, 12-тур
"Сурхон" – "Бунёдкор" 2:0 (2:0, 0:0)
23 июнь, 18:00, Термиз
Голлар: 1:0 – 19 Ғофуров, 2:0 – 40 Бубанья.
"Сурхон": Асилбек Амонов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Раҳматулло Бердимуродов, Шерзод Каримов (Аюбхон Нўъмонов, 76), Шавкат Саломов (Азамат Алланиязов, 90), Абдул Азиз Юсупов (Шерзод Ҳакимов, 60), Аброрбек Исмоилов, Владимир Бубанья, Ҳусниддин Ғофуров, Аъзамжон Алиев, Дарко Станоевич.
"Бунёдкор": Муроджон Зухуров, Ислом Қобилов, Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Жасур Жалолиддинов, Ҳуршид Ғиёсов, Лутфулло Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов (Жавоҳир Қаҳрамонов, 56), Санжар Қодирқулов, Улуғбек Абдуллаев (Нурилло Тўхтасинов, 52), Суҳроб Иззатов (Владислав Нуриев, 78).
Огоҳлантиришлар: Ғофуров (33), Тўхтасинов (55), Хожиакбаров (90).
Фото: t.me/uzpfl