"ПСЖ" етакчиси жамоадан кетишини маълум қилди

"ПСЖ"нинг бразилиялик ҳимоячиси Дани Алвес клубдан кетганини маълум қилди.

"Фаолиятимдаги яна бир давр ортда қолди. Бу ерда янги саҳифа очишим учун имкон берган барча "ПСЖ" оиласидагиларга миннатдорчилик билдираман. Қувонч ва қайғули онларда бирга бўлган барча жамоадошларимга чексиз раҳмат", – деб ёзди Алвес Instagram саҳифасида.

Маълумот учун, Алвес 2017 йилдан буён "ПСЖ" клуби шарафини ҳимоя қилди. Бу вақт мобайнида 36 ёшли қанот фуболчиси икки маротаба Франция чемпиони ва Лига ва мамлакат кубогида 1 бора ғалаба қозонди. 30 июнь куни унинг парижликлар билан шартномаси расман якунланади.

Ўқилган: 4166
Дани Алвес ПСЖ

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Расман! Азизжон Ғаниев БАА клубига ўтди
19:29
Cоcа-Cоlа Суперлига. "Сўғдиёна" қолдирилган учрашувда "Нефтчи"ни мағлуб эта олмади
23:06
"Мальорка" – "Барселона" учрашуви олдидан. Каталонияликларнинг кенгайтирилган таркиби, шарҳ ва видео!
11:25