"Сўғдиёна" – "Қўқон-1912" учрашувида жанговар дуранг қайд этилди

Ўзбекистон чемпионатининг 12-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Қўқон-1912" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Жиззахда бўлиб ўтган ўйинда жанговар дуранг қайд этилди.

Учрашувнинг 3-дақиқасида Шоҳруз Норхонов майдон эгаларини олдинга олиб чиққан бўлса, орадан беш дақиқа ўтар-ўтмас Суҳроб Бердиев мувозанатни тиклади.

17-дақиқада Элёр Орифовнинг аниқ зарбасидан сўнг жиззахликлар яна олдинга ўтиб олишди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Бердиев Иқбол Маликжоновнинг узатмасини голга айлантириб ўйинаги дублини нишонлади.

Иккинчи бўлим нисбатан сокин руҳда ўтди ва дарвозалар даҳлсиз қолди.

Шу тариқа, "Сўғдиёна" очколарини 17тага етказиб олган ҳолда 6-ўринда қолди.  "Қўқон-1912" (8) эса 13-поғонага кўтарилди.

Соса Соla Суперлига, 12-тур

"Сўғдиёна" – "Қўқон-1912"
22 июнь, 19:30, Жиззах

Голлар: 1:0 – 3 Норхонов, 1:1 – 8 Бердиев, 2:1 – 17 Орифов, 2:2 – 40 Бердиев.

"Сўғдиёна": Милан Митрович, Сардор Қулматов, Искандар Шойқулов, Элёр Орифов, Кахи Махарадзе, Нуриддин Ҳасанов (Достон Тошматов, 62), Санжар Рашидов, Шоҳруз Норхонов, Шерзод Шакиров (Иззатилла Абдуллаев, 54), Никола Милинкович, Шаҳбоз Жўрабеков

"Қўқон-1912": Сарвар Каримов, Жамшид Ҳасанов (Беҳруз Саъдиллоев, 81), Қувондиқ Рўзиев (Муҳаммаданас Ҳасанов, 90), Ойбек Рустамов, Жасур Ҳасанов, Суҳроб Бердиев, Иқбол Маликжонов, Шаҳбоз Эркинов (Жавоҳир Эсонқулов, 67), Александр Мерзляков, Марко Милич, Мурод Холмуҳаммедов.

Қўқон-1912 Сўғдиёна Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Coca Cola Суперлига иккинчи давра учрашувлари тақвими
22:27
“Насаф” — “Қизилқум” учрашуви вақти ўзгарди
17:34
Coca Cola Суперлига, 2-тур. “Насаф” - “Сўғдиёна”: Превью
21:28