Евро-2020 саралаши. Бугун Испания ва Италия термалари ўз ўйинларини ўтказишади

Евро-2020 мусобақасининг саралаш ўйинлари давом этади. Бугун 1-турнинг сўнгги ўйинлари бўлиб ўтади.

D гуруҳи вакиллари Грузия ва Швейцария терма жамоалари бугунги дастурни очиб беришади. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Ирландия терма жамоаси Гибралтар майдонига сафар қилади. Ушбу турда Дания термаси дам олади.

F гуруҳи фаворитларидан бири Швеция ўзида Руминияни қабул қилса, Испания термаси Норвегия билан куч синашади. Мальта эса Фарер ороллари билан масалага ойдинлик киритади.

J гуруҳидаги ўйинлар ҳам бугун бўлиб ўтади. Италия термаси ўзида Финландияни қабул қилади. Арманистон эса Босния ва Герцеговинага қарши ўйнайди. Греция термаси Лихтенштейн майдонига сафар қилади

Ўқилган: 3037
Евро-2020 саралаши Испания термаси Италия чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

УЕФА Миллатлар лигаси, 6-тур. Сербия – Россия 5:0
09:25
AS: “Реал” Йович трансфери борасида келишувга эришди
16:25
ОЧЛ. “Пахтакор” клуби “Ал-Ҳилол”га қарши ўйинда аламли мағлубиятга учради
01:29