
Мадриднинг "Реал" клуби ўзининг аёллар жамоасини ташкил қилади ва улар кейинги мавсумдан бошлаб иштирокларини бошлайди.
Кейинги ҳафта "Реал" клуби "Тэйкон" билан ўзаро бирлашиб аёллар примеросида ўз иштирокини бошлайди. Ушбу келишув 300 минг еврога бахоланмоқда.
2012 йили асос солинган "Тэйкон" клуби ўтган мавсумнинг якунларига кўра примеро яъни юқори дивизионга йўлланмани қўлга киритган.
Таъкидлаб ўтиш лозимки, "Реал" тарихда биринчи бора аёллар жамоасига асос солади.