Игорь Сергеев фаолиятидаги юбилей голини урди

"Пахтакор" клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши учрашувда (8:0) профессионал фаолиятида юзинчи голини уришга эришди.

Шу 100 голдан 88тасини у "Пахтакор" таркибида чемпионат, кубок ва Чемпионлар Лигаси беллашувларида урган. Чемпионатда 73 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган Игорь кубокда 5, ОЧЛда 10 гол муаллифи бўлган. Миллий терма жамоамиз сафида эса унинг ҳисобига 12 гол ёзилган.

Жорий мавсумда Сергеев "Пахтакор" учун 7 гол уришга муваффақ бўлди. Чемпионатда 5 бор, Чемпионлар Лигасида 2 марта зафар қучди.

Ўқилган: 2315
Игорь Сергеев Пахтакор Рекордлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Тошкентда "С" лицензияси бўйича ЎФА мураббийлик курслари бошланди
20:22
Ойбек Рустамов АГМК жамоасига ижарага берилди
09:20
Про лигада май ойининг энг яхшилари аниқланмоқда
01:26