
“Ювентус” клуби “Аякс” ҳимоячиси Матейс де Лигт трансфери борасида ишларни олиб бормоқда.
Италиялик журналист Жанлука Ди Марционинг хабар қилишича, 19 ёшли футболчи туринликлар сафига ўтишга тайёр. Яқин вақт ичида “Юве” раҳбарияти амстердамликлар клуби ва футболчининг агенти билан музокараларни бошлайди.
Трансфер 60-70 млн еврога баҳоланмоқда. “Ювентус” клубидагилар де Лигтни қўлга киритишларига ишонишмоқда.