Дарио Срна “Шахтёр”га қайтди

“Шахтёр” клубининг собиқ сардори Дарио Срна жамоа мураббийлар штабидан жой олди. У клубнинг янги бош мураббийи Луиш Каштруга ёрдам беради.

Срна “Кальяри”даги фаолиятини тугатди ва энди мураббийлик соҳасида ишламоқчи.

37 ёшли хорват “Шахтёр”да 2003-2018 йиллар мобайнида тўп сурган ва бу вақт оралиғида клуб сафида 536 ўйин ўтказган.

Срна “кончилар” билан биргаликда 26та соврин ютиб олган: УЕФА Кубоги, 10та чемпионлик, 7 Украина Кубоги ва 8 Суперкубок.

Ўқилган: 1686
Европа миллий чемпионатлари Шахтёр

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Разошлись пополам хозяева и гости.
21:52
FUTBOL ва UzReport TV телеканалларининг бугунги дастурлари тўплами
12:37
Яна "Фиорентина"дан "ўмариш"...
09:20