Жоржиньо "Ювентус" клубига ўтиши мумкин

"Челси" клуби ва Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жоржиньонинг агенти мижозининг Лондонни тарк этиши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтди.

"Жоржиньонинг "Челси" клуби билан шартномаси яна тўрт йилга мўлжалланган. ОАВ тарқатган маълумотларнинг рост эканлигини билиш учун яна бир неча кун кутайликчи.

Унга Лондон клубидаги муҳит ёқади. Ҳозир унинг кетмоқчи деб айтиб бўлмайди, чунки трансфер бозорида ҳамма нарса бўлиши мумкин.

"Ювентус"га ўтиш? Унинг бундан олдин "Наполи" клубида ўйнагани муаммо туғдирмайди, чунки Жоржиньо – профессионал, лекин айни дамда у "Челси" клубида бахтли", - дейди футболчининг агенти.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин "Челси" клубини Маурицио Сарри тарк этган эди. Мутахассис фаолтини "Ювентус"да давом эттирмоқда. Сарри ўз навбатида "Наполи" клубини 2015 йилдан 2018 йилгача бошқариб келган.

Маурицио Сарри Трансферлар Челси Ювентус
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Гвардиола: "Ливерпуль" кўп жиҳатларга кўра, очко йўқотмаяпти
11:19
"Тоттенхем" футболчиси фаолиятини Бельгияда давом эттириши мумкин
08:50
Артета собиқ жамоасини бошқариши мумкин
18:03