“Ювентус” футболчисини “Болонья”га сотиб юборди

Риккардо Орсолини “Болонья”да қоладиган бўлди. Трансфер ҳуқуқи эгаси “Ювентус” футболчини 15 миллион евро эвазига сотиб юборди.

“Болонья” 22 ёшли футболчини сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланди ва уч йил ичида юқоридаги пулни тўлаб беради.

Сўнгги олти ойни Орсолини “Болонья” сафида ўтказди. У ортда қолган мавсум А Серияда 35 ўйин ўтказиб, олтита голга муаллиф бўлди.

Ўқилган: 1623
Трансферлар Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Барселона” жамоаси ”Ман Сити” ҳимоячисига қизиқмоқда
15:28
Ўзил қишда "Фенербахче"га ўтиши мумкин
10:45
“Арсенал” клуби “Боруссия Д” ҳимоячисини сотиб олмоқчи
15:52