Легионерларимиз. ОФК кубогида ўзбеклар тўқнашуви: Кимсанов гол урди

ОФК кубогининг 6-тур учрашувлари ўтказилди.

"D" гуруҳининг мазкур тури доирасида Тожикистоннинг икки етакчиси "Хўжанд" ва "Истиқлол" ўзаро кураш олиб борди. Мазкур ўйинда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Натижада, "Истиқлол" 7 очко билан гуруҳда қолиб кетди.

Эътиборлиси, ушбу иккала жамоада ҳамюртларимиз Асилжон Бегимқулов ва Жалил Кимсанов тўп суради. Ушбу ўйинда Бегимқулов майдонга тушмади. Жалил эса 90-дақиқа ўйнади ва гол киритишга ҳам муваффақ бўлди.

ОФК кубоги, "D" гуруҳи. 6-тур

"Хўжанд" - "Истиқлол" - 3:2 (2:1, 1:1)
Голлар: 
1:0 – 4 Эргашев, 1:1 – 30 Кимсанов, 2:1 – 40 Рустамов, 2:2 – 64 Паншанбе, 3:2 – 72 Васиев.

Легионерларимиз ОФК Кубоги
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Легионерлар: Шомуродов жамоасига ғалаба келтирди, Рашидов Кака ўрнига захирадан майдонга тушди
10:53
Легионерларимиз. "Сеул" дуранг ўйнади, Алибоевдан голли узатма
17:23
Легионерларимиз. "Борнео"дан ғалаба, Гусейнов 90-дақиқа ўйнади
18:25