Le Parisien: “ПСЖ” етакчи футболчиси учун 300 млн евро сўрамоқда

“ПСЖ” клуби Неймарни арзонга сотиб юбормоқчи эмас.

Le Parisien нашрининг хабар қилишича, парижликлар клуби футболчининг трансферидан камида 300 миллион евро ишлаб олмоқчи.

“Барселона” ва “Реал” клублари ушбу трансфер мавсумида кўп маблағ сарфлаб қўйишганини инобатга олган ҳолда, “ПСЖ” музокараларга бошқа футболчиларнинг қўшишга қарши эмас.

Аввал хабар қилинганидек, “ПСЖ” Неймар трансферига “Реал”дан Каземиро, “Барса”дан эса Самуэль Умтити, Иван Ракитич ёки Усмон Дембелени қўшишни истамоқда.

Барселона ПСЖ Реал Мадрид
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Айнтрахт” Йович ўрнига Йовелични сотиб олди
09:54
Sport: “Барселона” ҳали Гризманн учун 120 млн евро тўламади
10:53
"Ювентус" клуби "Интер" етакчисини сотиб олмоқчи
16:39