Бельгия термаси ўзида Россияга имкон қолдирмади

Евро-2020 саралаш босқичининг 1-туридан ўрин олган Бельгия ва Россия терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. «Қирол Бодуэн» стадионида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 14-дақиқасида Юри Тилеманс мезбонларнинг чиройли комбинациясини гол билан якунлади. Бироқ орадан кўп вақт ўтмай руслар ҳисобни тенглаштиришди. Тибо Куртуанинг қўпол хатосидан сўнг тўпни қабул қилиб олган Денис Черишев мувозанатни тиклади.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида бельгияликлар пенальти ишлаб олишди. Уни Эден Азар аниқ бажарди. 88-дақиқада Азар ўйиндаги дублини нишонлаб, жамоасига ғалаба келтирган голга муаллиф бўлди.

Россияликлар ўйинни бир киши кам бўлиб якунлашга мажбур бўлишди, Александ Головин асабларини жиловлай олмади ва иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди.

Евро-2020 саралаши, 1-тур

Бельгия – Россия 3:1 (2:1, 1:0)

Голлар: 1:0 – 14 Тилеманс, 1:1 – 16 Черышев, 2:1 – 45, пенальти Азар, 3:1 – 88 Азар.

Бельгия – Куртуа, Боята, Вертонген, Кастань, Алдервейрелд, Дендонкер, Тилеманс, Азар (Шадли, 84), Азар, Мертенс, Батшуайи.

Россия – Гильерме, Джикия, Кудряшов, Фернандес, Набабкин, Головин, Жирков, Кузяев (Ан. Миранчук, 26), Ахметов, Черышев (Чалов, 65), Дзюба (Смолов, 77).

Огоҳлантиришлар: Головин (18), Мертенс (89).

Четлатиш: Головин (90).

Бельгия терма жамоаси Евро-2020 саралаши Россия терма жамоаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Евро-2020 саралаши. Хорватия ўзида Уэльсни енгди, Исландия ҳам ғалаба қозонди
20:02
Испаниянинг навбатдаги ўйинларга чақирилган футболчилари рўйхати эълон қилинди
05:24
Англия терма жамоасида навбатдаги йўқотиш. У Чехия ва Болгарияга қарши ўйнамайди
18:57