Ўзбекистон Кубоги. “Бунёдкор” “Металлург”ни мусобақадан чиқариб юборди ва бошқа натижалар

Ўзбекистон Кубогининг учинчи босқичидан ўрин олган бугунги ўйинлар ўз ниҳоясига етди.

“Бунёдкор” Тошкентда “Металлург” билан баҳс юритди. Қизиқарли кечган ўйинда “қалдирғочлар” иродали ғалабани қўлга киритишди. Дастлаб Музаффар Музаффаров бекободликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 72-дақиқада Дилшод Аҳмадалиев мувозанатни тиклади. Асосий вақт якунланиши арафасида Владислав Нуриев мезбонларга ғалаба келтирди. Шу тариқа, Вадим Абрамов шогирдлари кейинги босқичга йўл олишди.

“Зомин” ўз майдонида “Хоразм”ни қабул қилди ва сўнгги дақиқалардаги голлар эвазига рақибини таслим этди. “Нефтчи” эса “Зирабулоқ” дарвозасига жавобсиз саккизта тўп киритди. Учрашувда Ҳамидулло Абдуҳамидов покер қайд этган бўлса, Исломбек Каримов хет-трик муаллифига айланди.

“Сурхон” Термизда “Раш-Милк”ни қийинчилик билан енгган бўлса, “Андижон” ўз майдонида “Бухоро”ни йирик ҳисобда таслим этди.

Ғолиб бўлган жамоалар кейинги босқичга йўл олишди.

Cоcа Cоlа Ўзбекистон кубоги
19-июн, чоршанба

“Зомин” — “Хоразм” 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар
: 1:0 – 78 Азамат Розиқов, 2:0 – 85 Азамат Розиқов, 2:1 – 89, пенальти Сарварбек Жуманиёзов.

“Бунёдкор” – “Металлург” 2:1 (0:1, 2:0)
Голлар
: 0:1 – 36 Музаффар Музаффаров, 1:1 – 72 Дилшод Аҳмадалиев, 2:1 – 89 Владислав Нуриев.

“Нефтчи” – “Зирабулоқ” 8:0 (3:0, 5:0)
Голлар: 1:0 – 15 Ҳамидулло Абдуҳамидов, 2:0 – 17 Ҳамидулло Абдуҳамидов, 3:0 – 44 Алишер Абдувоҳидов, 4:0 – 65 Ҳамидулло Абдуҳамидов, 5:0 – 76, пенальти Исломбек Каримов, 6:0 – 81 Исломбек Каримов, 7:0 – 85 Ҳамидулло Абдуҳамидов, 8:0 – 88 Исломбек Каримов.

“Сурхон” – “Раш-Милк” 3:2 (2:1, 1:1)
Голлар
: 0:1 – 5 Муҳаммадкомил Низомов, 1:1 – 21 Шерзод Ҳакимов, 2:1 – 45+2 Азамат Алланиязов, 361 – 50 Аббосбек Махсталиев, 3:2 – 67 Муҳаммадкомил Низомов.

“Андижон” – “Бухоро” 4:1 (1:0, 3:1)
Голлар
: 1:0 – 23 Шаҳзод Убайдуллаев, 2:0 – 53 Шаҳзод Убайдуллаев,3:0 – 76 Шаҳзод Убайдуллаев, 3:1 – 83 Жамолиддин Убайдуллаев, 4:1 – 84 Дониёр Абдуманнопов.

Фото: t.me/bunyodkor_club

Ўқилган: 3270
Андижон Бунёдкор Зомин ФК Металлург Нефтчи Сурхон Ўзбекистон кубоги Хоразм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Coca Cola Суперлига, 6-тур: Самарқанддаги ўйин ўз вақтида ўтади, Термиздаги учрашув эса кўчирилди
15:34
“Манчестер Сити” клуби “Лион”га ютқазиб қўйди ва ЕЧЛни тарк этди
03:02
Диёра Хабибуллаева: Финалда бор имкониятимизни ишга соламиз
20:37