Луис Энрике Испания терма жамоаси бош мураббийлигини тарк этмоқда. Жамоани унинг ёрдамчиси бошқаради

Луис Энрике Испания терма жамоасини тарк этмоқда.

49 ёшли мутахассис сўнгги учта учрашувни оилавий сабаблар туфайли ўтказиб юборган эди, жамоани эса унинг ёрдамчиси Роберт Морено бошқарди.

Испания қироллик футбол федерацияси (RFEF) президенти Луис Рубиалес бугун спорт директори Хосе Франсиско Молина билан биргаликда матбуот-анжуманини ўтказади.

Ушбу анжуманда нима бўлиши ҳали расман эълон қилингани йўқ, бироқ As нашрининг маълумот беришича, гап айнан Энрикенинг кетиши ҳақида бўлади. Унинг ўрнини доимий равишда Морено эгаллайди.

Унинг қўл остида испанлар Евро-2020 саралаш баҳсларида Мальта (2:0), Фарер ороллари (4:1) ва Швеция (3:0) термаларани мағлуб этди.

Энрике Испания терма жамоасини ўтган йили ёзда қабул қилиб олган эди. Унинг қўл остида жамоа 7 та ўйин ўтказди ва уларда 5 та ғалаба, 2 та мағлубият қайд этилди.

Испания термаси Луис Энрике
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Андижон" бугундан навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлайди
15:15
"Кристал Пэлас" Ходжсон борасида муҳим қарорга келди
17:51
Бугун Ўзбекистон Лига кубоги учрашувлари старт олади
11:05