Пёнтекнинг голи Польшага уч очко олиб келди, Хорватияда иродали ғалаба

Евро-2020 саралаш босқичининг 1-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

Е гуруҳи фаворитларидан бири Хорватия термаси ўзида Озарбайжонни қабул қилди. ЖЧ-2018 вице-чемпионлари ушбу баҳсда қийинчилик билан иродали ғалабани қўлга киритишди.

19-дақиқада меҳмонлар Шейдаевнинг голидан сўнг олдинга ўтиб олишди. Бунга мезбонлар Баришичининг 44-дақиқадаги голи билан жавоб қайтаришди. 79-дақиқада Андрей Крамарич хорватларга ғалаба келтирган голга муаллиф бўлди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Словакия термаси Венгрия устидан ишончли ғалабани қўлга киритди.

Польша термаси Австрияга сафар қилди ва муҳим уч очкони олиб қайтди. Кшиштоф Пёнтекнинг 68-дақиқадаги голи полякларга ғалаба келтирди.

Гуруҳнинг бошқа баҳсларида Македония ўзида Латвияги имкон қолдирмаган бўлса, Исроил ва Словения термалари муроса йўлини танлашди.

Евро-2020 саралаши, 1-тур
Е гуруҳи

Хорватия – Озарбайжон 2:1 (1:1, 1:0)

Голлар: 0:1 – 19 Шейдаев, 1:1 – 44 Баришич, 2:1 – 79 Крамарич.

Хорватия – Калинич, Вида, Чалета-Цар, Баришич, Модрич (Бадель, 90), Брекало, Ракитич, Ковачич (Влашич, 73), Перишич, Петкович (Ребич, 69), Крамарич.

Озарбайжон – Агаев, Гусейнов, Мамедов, Медведев, Паскуаль, Рахимов, Ришард (Махмудов, 73), Гараев (Дадашов, 88), Мадатов, Назаров (Абдуллаев, 58), Шейдаев.

Огоҳлантириш: Медведев (67).

 

Словакия – Венгрия 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 42 Дуда, 2:0 – 84 Руснак.

 

гуруҳи

Австрия – Польша 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 – 68 Пёнтек.

Австрия – Линднер, Хинтереггер, Драгович, Вебер, Алаба, Лазаро (Янко, 81), Гриллич (Онисиво, 84), Забитцер, Баумгартлингер, Арнаутович, Лайнер.

Польша – Шченсни, Кендзера, Беднарек, Глик, Берешиньски, Крыховяк, Зелиньски (Пёнтек, 59), Клих, Гросицки (Паздан, 90), Левандовски, Милик (Франковски, 46).

Огоҳлантиришлар: Драгович (51), Берешиньски (54), Алаба (81).

 

Македония – Латвия 3:1 (2:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 11 Алиоски, 2:0 – 29 Элмаз, 2:1 – 88, автогол Велкоски, 3:1 – 90 Элмаз.

 

Исроил – Словения 1:1 (0:0, 1:1)

Голлар: 0:1 – 48 Шпорар, 1:1 – 55 Захави.

 

Евро-2020 саралаши Польша терма жамоаси Хорватия термаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Евро-2020 саралаши. Франция дуранг ўйнади, Англияда ғалаба ва бошқа натижалар
06:25
Евро-2020 саралаши. Испания, Польша, Данияда йирик ғалаба ва бошқа натижалар
04:41
Англия терма жамоасида навбатдаги йўқотиш. У Чехия ва Болгарияга қарши ўйнамайди
18:57