Томас Мюллер йилига 25 млн евролик маошга эга таклифни рад этди

"Бавария" ҳужумчиси Томас Мюллер фаолиятини Хитойда давом эттиришни истамади.

Kicker нашри тарқатган хабарга кўра, 29 ёшли ҳужумчига Хитой Суперлигаси иштирокчисидан жиддий таклиф тушган. Номи сир тутилаётган жамоа Мюллерга йилига 25 миллион евро маош таклиф қилган.

Бунга эса Мюллер рад жавобини берди. Футболчининг ўзи Европада қолиб, фаолиятини кучли лигада тугатмоқчи.

Маълумот учун, Мюллернинг "Бавария" билан шартномаси 2021 йилга қадар мўжалланган.

Томас Мюллер Трансферлар Хитой чемпионати
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзил қишда "Фенербахче"га ўтиши мумкин
10:45
"Аякс" де Лигт учун "Ювентус"дан қанча сўраётгани маълум бўлди
04:08
"Атлетико" Витолони сотмайди
10:36