"Боруссия" Дортмунд мураббийи билан шартномани узайтирди

Люсьен Фавр Дортмунднинг "Боруссия" клубидаги фаолитияни давом эттиради.

"Боруссия" Д клуби мутахассис билан келишувни 2021 йилгача узайтиргани ҳақида эълон қилди.

61 ёшли швейцариялик мутахассиснинг шартномаси 2019/20 мавсумга қадар амал қилар эди.

Фавр "Боруссия" клубини 2018 йилнинг ёзида қабул қилиб олган. Жамоа унинг бошчилигида Бундеслигада иккинчи ўринни эгаллади ва етакчи "Бавария"дан атиги 2 очко ортда қолди.

Дортмундликлар ЕЧЛ да 1/8 финал босқичида финалгача етиб борган "Тоттенхэм" (0:3, 0:1) клубига мағлуб бўлишди. Германия кубогида "Боруссия" 3-босқичда "Вердер" клубига пенальтилар бўйича таслим бўлган.

Боруссия Д Германия чемпионати Дунё мураббийлари
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Бавария” Нойер билан шартномани узайтиради
07:23
Лотар Маттеус: "Бавария" учун Гвардиоладан яхши номзод йўқ
10:10
"Реал" ҳужумчиси қишда Германияга йўл олиши мумкин
10:24